Туркия давлати Ўзбекистон халқи ва давлатига биринчи бўлиб расмий таъзия билдирган
(last modified Fri, 02 Sep 2016 14:29:10 GMT )
сентябр 02, 2016 19:29 Asia/Tashkent
  • Туркия давлати Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафоти муносабати
    Туркия давлати Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафоти муносабати

Туркия давлати Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан биринчи бўлиб таъзия билдирди

Эрон телерадиокомпаниясини َФранциянинг ахборот телеканалига таяниб, хабарига кўра Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим бу мамлакат вазирлар кабинети йиғилишида сўзлаган нутқида, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқи ва давлатига расмий таъзия билдирган. Бинали Йирдиримни ҳамдарлик изҳор этганини Туркиянинг ТРТ телеканали намойиш этди. Аммо ҳозиргача Тошкент давлати бу хабарлар  борасида ҳеч қандай аксиламал ва ё жавоб қайтаргани йўқ.

Тожикистоннинг Азия плюс ахборот сайти ҳам бу мамлакат президенти Имомали Раҳмонни  шанба куни 3 сентябрь Ўзбекистонга сафар қилиши ҳақида хабар берган.

Минтақанинг бошқа оммавий ахборот воситалари эса эртага Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жеенбековни Ўзбекистонга сафар қилишини маълум қилишган.