Ўзбекистонда доллар ва евро яна кўтарилди
(last modified Fri, 07 Sep 2018 03:17:41 GMT )
сентябр 07, 2018 08:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда доллар ва евро яна кўтарилди

Ўтган ҳафтада доллар курси 7 827,23 сўм бўлганди.

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 6 сентябр кунидан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 15,70 сўмга кўтарилиб, 7 842,93 сўм ташкил қилди.

Евро курси ҳам 0,99 сўмга ўсиб, 9 097,01 сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, Россия рубли эса 29 тийинга пасайиб, 116,16 сўмни ташкил қилди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

 

Ёрлиқ