«ИрАэро» авиакомпанияси Фарғонага парвозларни йўлга қўяди
Октябрь ойида «ИрАэро» авиакомпанияси Красноярск аэропортидан Фарғонага авиарейсларни амалга ошира бошлайди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
«ИрАэро» авиакомпанияси Красноярск - Фарғона янги мунтазам йўналиши учун чипталар сотувини бошлади. Парвозлар 2018 йилнинг 7 октябридан 2019 йилнинг 24 мартига қадар Sukhoi SuperJet 100 ҳаво кемасида амалга оширилади», - дейилади хабарда.
Фарғонага ва ортга рейслар якшанба кунлари амалга оширилади.
«Тошкент сўнг Фарғона Красноярск билан мунтазам тўғридан-тўғри йўналиш орқали боғланган Ўзбекистоннинг иккинчи шаҳри бўлади. Биз кузги-қишки жадвалда МДҲ мамлакатлари ва узоқ хорижга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйишни режалаштирмоқдамиз», - дея аниқлик киритди аэропорт бош директори Андрей Метцлер.