Россия Ўзбекистонга 13 млн доллар пул ўғирлаган молиявий пирамида асосчисини тутиб берди
Россия Ўзбекистонга 32 ёшли Сухроб Фозиловни экстрадиция қилди, у республика ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 2010 йилдан буён қидирилаётган эди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Дарё.уз сайтигаи кўра, эркак Ўзбекистон Жиноят кодексининг 242 (жиноий уюшма ташкил этиш), 168 (фирибгарлик), 243-модда (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)ларида назарда тутилган жиноятларни амалга оширганликда айбланмоқда.
Фозилов 2007—2009 йилларда Ўзбекистон ҳудудида оффшор зоналарда рўйхатдан ўтказилган, молиявий пирамида кўринишидаги чет эл компаниялари вакиллари ҳомийлиги остида яратилган жиноий фаолиятни ташкил қилган ва унинг бўлинмаларига раҳбарлик қилган.
2008—2009 йилларда алдов ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан Самарқанд вилояти ҳудудида яшовчи 140 фуқаронинг жами 61 минг доллар маблағларини ўғирлаган ва чет эл компанияси ҳисобига ўтказган. Шунингдек, жиноий ҳамжамиятнинг бошқа бўлинмалари раҳбарлари билан биргаликда 13 миллион доллардан ортиқ «орттирилган» даромадларни легаллаштирган.