Санкт-Петербургда ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланди
ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган ёнғинда бир Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди 4 фуқаро жабрланди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Россия ФВВ маълумотига асосан.
Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра 2018 йил 15 сентябр куни соат 00:40 да Санкт-Петербург шаҳри Невский раёни Глухоозёрск кўчаси 11 уйдаги ангарда ёнғин содир бўлган.
Ангардан 5 нафар инсон эвкуация қилиниб тез тиббий ёрдам бригадаси тмонидан ёрдам кўрсатилган. Уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун И.И. Джанелидзе номидаги тез тиббий ёрдам илмий-текшириш институтига жойлаштирилган (Будапешт кўчаси 3 уй). Тез ёрдам автомобилида шифохонага олиб кетилиш жараёнида бир нафар инсон халок бўлди.
Халок бўлган ва жабрланганлар Ўзбекистон Республикасу фуқароларидир. ФВВ, ИИВ ТИВ ва Росссия Федерациясининг ФВВ билан олиб борилган тадбирлари натижасида халок бўлганларнинг шахси аниқланди.
Вафот этган: Султанов Д.Н 1983 й.т.
Жабрланганлар: Султанов Х.У. 1997 й.т., Мухтаров М.Ю. 1978 й.т., Исмаилов СҲ. 1995 й.т., Жўрақулов М.З. 1988 й.т.,.
Жабрланганлар И.И. Джанелидзе номидаги тез тиббий ёрдам илмий текшириш институтига ис газидан захарланиш ташхиси билан (хозирда барчасининг ахволи қониқарли) жойлаштирилган (Будапешт кўчаси 3 уй).