сентябр 23, 2018 16:52 Asia/Tashkent
  •  Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Ўзбекистон пахта йиғим терими мавсумида болаларни мажбурий меҳнатга жалб қилишни кескин қисқартирди.

АҚШ Меҳнат вазирлигининг ҳисоботига кўра, Ўзбекистон пахта мавсумида болалар меҳнатидан фойдаланишни сезиларли даражада қисқартирганлиги билан илк марта мўътадил ўсишга эга мамлакатлар қаторидан жой олди.

Спутник.уз сайтининг хабар қилишича, 2018 йил 20 сентябрь куни АҚШ Меҳнат вазирлиги болалар меҳнатидан фойдаланишнинг энг ёмон шакли бўйича хулосалар жамланган 17-йиллик ҳисоботини эълон қилди.

АҚШ Меҳнат департаменти бир вақтнинг ўзида яна бир қўшимча ҳисобот – “Болалар меҳнати ёхуд мажбурий меҳнатдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган товарлар рўйхати”ни – эълон қилди. Бу рўйхатда дунёдаги 76 мамлакатда ишлаб чиқарилган 148 та маҳсулот ўрин олган. Бу йил Ўзбекистон пахтаси ушбу рўйхатдан ўчирилган.

Ёрлиқ