Ӯзбекистонлик танишини ўлдириб, жасадни печда ёқиб юборди
(last modified Fri, 28 Sep 2018 11:19:18 GMT )
сентябр 28, 2018 16:19 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистонлик танишини ўлдириб,  жасадни печда ёқиб юборди

Эркаклар ўртасида келишмовчилик юзага келган, унинг давомида жиноятчи жабрланувчининг бошига оёғи билан зарба берган. Олган жароҳати оқибатида эркак вафот этди, деб хабар бермоқда Россия Тергов қўмитасининг Саха Республикаси (Ёқутистон) бўйича тергов бошқармаси матбуот хизмати.

«Йиғилган далиллар суд томонидан эркакка нисбатан ҳукм чиқариш учун етарли бўлди. У Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилди», - дейилади маҳкама хабарида.

Тергов ва суд томонидан аниқланишича, 2018 йилнинг 15 мартидан 16 мартига ўтар кечаси Мирний шаҳрида яшовчи 51 ёшли эркак ва Ўзбекистоннинг 49 ёшли фуқароси ўртасида можаро юз берган, унинг давомида ўзбекистонлик жабрланувчининг бошига оёғи билан зарба берган.

Эркак олган жароҳатлари оқибатида вафот этди, ўзбекистонлик эса унинг жасадини Мирний шаҳрининг Верхний посёлкасида жойлашган база ҳудудида ёқиб юборган.

2018 йилнинг 28 сентябрь куни у суд томонидан айбдор деб топилди ва 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.