Бугун Мирзиёев расмий ташриф билан Ҳиндистонга боради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга ташрифи арафасида Деҳлида Ўзбекистон миллий кўргазмаси очилиши маросими бўлиб ўтади.
Кеча 28 октябр куни ўтказилган Ҳиндистон-Ўзбекистон бизнес-форуми якунида Ўзбекистон делегацияси томонидан қиймати 3 млрд долларга тенг 50та инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди, деб хабар берди Ўзбекистон Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳинд капитали иштирокидаги корхоналар сони 145 тани ташкил қилади, шулардан 21таси 100% ҳинд капитали асосида фаолият юритмоқда.
Иккиёқлама савдо айланмаси 2017 йилда 323,6 млн АҚШ долларини ташкил этган.
Ўтган йил давомида Ўзбекистон Ҳиндистонга 32 миллион 500 минг долларга тенг маҳсулотларини экспорт қилиб, бу мамлакатдан 291 миллион 100 минг долларга тенг маҳсулотлар сотиб олган.