Ўзбекистон ва Ҳиндистон орасида 3 миллиард доллардан ортиқ шартномалар имзоланади
(last modified Mon, 01 Oct 2018 05:20:06 GMT )
октябр 01, 2018 10:20 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Ҳиндистон орасида  3 миллиард доллардан ортиқ шартномалар  имзоланади

Шавкат Мирзиёев ташрифи давомида 30 сентябрь куни Ҳиндистоннинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашди

Спутник сайтига кўра, учрашув давомида Ўзбекистон томонидан бизнес ривожига ғов бўлиб турган тўсиқлар олиб ташлангани, хорижлик инвесторлар учун барча шароитлар яратилаётгани таъкидланди.

Ҳиндистонлик ишбилармонлар президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолаб, Ўзбекистонга инвестиция киритиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканини қайд этишди.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Суҳроб Холмуродовнинг ҳисоботида айтилишига кўра, ташриф якунида давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро қатор ҳужжатлар, шунингдек, умумий қиймати 3 миллиард АҚШ долларидан зиёд қийматдаги шартномалар имзоланиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти давлат ташрифининг асосий тадбирлари бугун, 1 октябрга мўлжалланган. 

 

Ёрлиқ