Россия Ўзбекистон ҳудудларида нотинчликларни келиб чиқишидан хавотирда эканлигини эълон қилган
-
Россия давлати Ўзбекистон ҳудудлари
Россия давлати Ўзбекистон ҳудудларида нотинчликларни келиб чиқиши ва террорчилик гуруҳларни нуфуз топииши эҳтимолидан ташвишда эканлигини маълум қилган. Бу ҳақда Итар Тасс ахборот агентлиги хабар қилган.
Кеча Россия Думаси халқаро ишларига оид қўмитаси раиси Константин Косачев Ўзбекистоннинг сиёсий масъуллари бу мамлакат президенти вафотидан кейин Ўзбекистон ичкарисида нотинчликларни вужудга келишини исташмайди деб эълон қилди.
У ўз сўзлари давомида, экстремистик гуруҳлар бу мамлакат ичкарсида нотинчликларни вужудга келтиришга уринганида Россия давлати эса уларни олдини олиш учун ижобий ва самарали таъсирини кўрсатиши мумкин деб изоҳлади. Россия парламентининг ушбу масъули бир бирлари билан турли мақсад ва манфаатларга эга бўлган гуруҳлар Ўзбекистон ҳудудида мавжуддир. Бу мамлакат ва ҳатто Марказий Осиё тақдири ҳам бу гуруҳларнинг келиша олишларига боғлиқдир деб қўшимча қилди.
Экстремистик гуруҳларни Ўзбекистон учун таҳдид эканлигига тўхталиб, бу гуруҳларнинг аксариятини Ўзбекистонни тарк этишгани ва ё жазога тортилганлиги билан бир пайтда, уларнинг кўп қисми Афғонистон ва Покистондадирлар ва бу мамлакат ҳудудларида озгина нотинчликлар вужудга келганида қайтиб келишлари мумкин, бу эса хавфлидир деб аниқлик киритди Косачев.