Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди
октябр 02, 2018 17:05 Asia/Tashkent
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 100,38 сўмга кўтарилиб, 8179,66 сўм ташкил қилди
Ўтган ҳафтада доллар курси 40,28 сўмга кўтарилиб, 8 079,28 сўм ташкил қилганди.
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 3 октябрь кунидан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 100,38 сўмга кўтарилиб, 8179,66 сўм ташкил қилди.
Евро курси эса 23,58 сўмга пасайиб, 9 468,77 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли атиги 4,38 сўмга ортиб, 125,84 сўмни ташкил қилди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.