Ўзбекистон автомобилларининг Украина бозорига кириб боришига тўсиқ қўйишмоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38218-Ўзбекистон_автомобилларининг_Украина_бозорига_кириб_боришига_тўсиқ_қўйишмоқчи
Украина: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар импортига нисбатан аксилсубсидия текшируви қўзғатилади.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 03, 2018 11:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон автомобиллари
    Ўзбекистон автомобиллари

Украина: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар импортига нисбатан аксилсубсидия текшируви қўзғатилади.

Спот сайтига кўра, текширув «Укравтопром» Украина автомобилсозлар уюшмаси шикояти асосида бошланди.

Кўриб чиқиб, комиссия шикоятда Ўзбекистон енгил автомобиль ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистон ҳукуматида субсидия олган бўлиши ва бундай субсидиялардан алоҳида имтиёзлардан фойдаланган бўлиши мумкинлигидан дарак берувчи етарлича маълумот келтирилган, деб топди.

Таъкидланишича, Украинага Ўзбекистон енгил машиналарининг импорти Украина маҳсулот ишлаб чиқарувчисига аҳамиятли зарар етказиши мумкин бўлган ҳажмда ва шартларда амалга оширилмоқда.

Аксилсубсидия текширувини Украина Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ўтказади.