Ўзбекистон БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига номзодини илгари сурди
Ўзбекистон БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига 2021—2023 йиллар давомида аъзо бўлишга номзодини қўйди. Бу ҳақда мамлакатнинг халқаро ташкилотдаги доимий вакили Бахтиёр Иброҳимов Бош ассамблея 73-сессиясидаги чиқиши чоғида маълум қилди, дея хабар беради БМТ матбуот хизмати.
«Биз инсон ҳуқуқлари миллий тизими ва суд тизими мустақиллигини мустаҳкамлаш учун муҳим қадамларни қўймоқдамиз. Мамлакатда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олди олинган», — дея таъкидлаган Б. Иброҳимов.
Ўзбекистон вакили мамлакат президентининг ёшлар ҳуқуқи бўйича конвенция ҳамда маърифат ва диний бағрикенглик ҳақидаги резолюцияни қабул қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.
Унга кўра, бу ҳужжатлар ёшларнинг иқтисодий-ижтимоий муаммоларини ҳал этиш учун шарт-шароитлар яратиш ва радикаллашувининг олдини олиш имкониятини беради