Иқтисодий сабабларга кўра "Ўзбекистон ҳаво йўллари" "Внуково"га ўтади
октябр 04, 2018 10:46 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Ҳаво йўллари нима сабабдан Москвада Домодедово аэропортидан “Внуково” аэоропортига ўтганини шарҳлади.
"Иқтисодий сабабларга кўра”, - деб қисқа изоҳ берди компания вакили Sputnik мухбирига.
Шунингдек, Москвада аэропортни ўзгартириш ҳақидаги қарор узоқ вақт давом этган ўрганиш, муҳокама ва музокаралардан кейин қабул қилингани маълум бўлди.
Ўз навбатида Домодедово аэропорти ҳам ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Ҳаво йўллари билан ишбилармонлик муносабатлари давом эттирилаётгани ҳақида хабар беришди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” ушбу йилнинг 28 октябрдан бошлаб барча парвозлар Внуково аэропорти орқали амалга оширила бошлашини хабар қилган эди.