Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг дафн маросимига 17 мамлакат делегациялари ташриф буюрди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i3826-Ўзбекистоннинг_биринчи_Президенти_Ислом_Каримовнинг_дафн_маросимига_17_мамлакат_делегациялари_ташриф_буюрди
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни сўнгги манзилга кузатиш мақсадида дунёнинг 17 мамлакати расмий делегациялари ҳамда қатор халқаро ташкилот вакиллари Самарқандга етиб келишди. Бу ҳақда Даракчи.уз сайти хабар қилган.
(last modified 2026-03-10T11:36:00+00:00 )
сентябр 03, 2016 18:59 Asia/Tashkent
  • дунёнинг 17 мамлакати расмий делегациялари
    дунёнинг 17 мамлакати расмий делегациялари

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни сўнгги манзилга кузатиш мақсадида дунёнинг 17 мамлакати расмий делегациялари ҳамда қатор халқаро ташкилот вакиллари Самарқандга етиб келишди. Бу ҳақда Даракчи.уз сайти хабар қилган.

Хусусан, Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ироқ  президентлари, Россия, Белоруссия, Грузия, Қозоғистон ва Қирғизистон бош вазирлари, Хитой, Жанубий Корея ва Украина бош вазир ўринбосарлари ташриф буюришган.

Шаҳарнинг ўзида Ислом Каримов билан видолашув маросими ўтказилган. Президент Ислом Каримов мусулмон урф-одатларига кўра она шаҳри Самарқандда қабрга қўйилди. Хабарларга кўра, маросим маҳаллий вақт билан соат 12:00да бошланганди.