Директор ўринбосари 350 доллар билан ушланди
(last modified Sat, 06 Oct 2018 12:53:33 GMT )
октябр 06, 2018 17:53 Asia/Tashkent
  •   Директор  ўринбосари 350 доллар билан ушланди

Шу йилнинг 29 сентябрида фуқаро А.Г.нинг аризасига биноан Самарқанд вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тадбирда яна бир фирибгар раҳбарнинг жиноий хатти-ҳаракатига чек қўйилди.

Самарқанд шаҳридаги тиббиёт коллежларидан бирининг хўжалик ишлари бўйича директори ўринбосари Х.А. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, ғараз ва бошқа мақсадларни кўзлаб, А.Г.дан унинг қариндошини мазкур коллежга иккинчи мутахассисликка ўқишга киритиш учун амалий ёрдам кўрсатиши эвазига пул талаб қилади.

Х.А. ўзи ишлайдиган коллеж ҳудудида ўзига тегишли Chevrolet Gentra автомашинаси ичида кўрсатаётган «хизмати» учун 350 АҚШ долларини олаётган пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тиббиёт коллежи директори ўринбосари Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси «в» банди, 28-, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.