Ботиржон Асадов Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси лавозимига тайинланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38425-Ботиржон_Асадов_Ўзбекистоннинг_Россиядаги_элчиси_лавозимига_тайинланди
Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадовдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди, деб хабар қилди Россия ТИВ матбуот хизмати.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 08, 2018 20:47 Asia/Tashkent
  • Ботиржон Асадов Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси лавозимига тайинланди

Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадовдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди, деб хабар қилди Россия ТИВ матбуот хизмати.

Карасин Асадовни лавозимга тайинланиши билан табриклаб, унга муваффақият тилади.

Дипломатлар Россия-Ўзбекистон икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалар бўйича фикр алмашишди.

Суҳбатда  Россия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш, ҳамкорликнинг янги ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ишларини якунлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, 18-19 октябрь кунлари Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилган.  Шунингдек, бу ташриф доирасида биринчи Россия-Ўзбекистон минтақалараро ҳамкорлик форуми ўтказилади.