«Дамас» поезд билан тўқнашди, икки киши ҳалок бўлди
октябр 09, 2018 14:56 Asia/Tashkent
Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, 8 октябрь куни соат 09:30ларда Поп тумани «Уйғур» қишлоғи ҳудудида жойлашган қўриқланадиган темир йўл кесишмасида д/р «Дамас»нинг юк поезди билан тўқнашуви рўй берган.
ФВВ ахборот хизмати хабарига кўра, автомашина светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб, «Қўшминор-Поп-2» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган 3008-сонли юк поезди билан тўқнашув содир этган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида «Дамас» автомашинасида бўлган 2 нафар фуқаро вафот этган ва 5 нафар фуқаро тан жароҳатлари олган.
Ёрлиқ