Шавкат Мирзиёев Францияга расмий ташрифини якунлади
октябр 10, 2018 10:11 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макроннинг таклифига биноан 8-9 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди. Бу ҳақда Кун уз хабар берди.
Елисей саройида ўтган давлат раҳбарларининг музокаралари ҳар томонлама самарали бўлди. Икки мамлакат учун манфаатли ва узоқ муддатли келишувларга эришилди.
Ташриф доирасида ҳукуматлараро ва идоралараро 10та ҳужжат имзоланди.
Президент 9 октябрь кунининг иккинчи ярмида Париждан Тошкентга қайтди.
Ёрлиқ