АҚШ Савдо вазири илк маротаба Ўзбекистонга ташриф буюради
(last modified Wed, 10 Oct 2018 15:11:34 GMT )
октябр 10, 2018 20:11 Asia/Tashkent
  • АҚШ Савдо вазири илк маротаба Ўзбекистонга ташриф буюради

Ташриф октябр ойида амалга оширилади.

Америка Қўшма Штатлари Савдо вазири Уилбур Росснинг илк маротаба Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.

Таъкидланишича ташриф октябр ойида бўлиб ўтади. 

Бу ҳақда 4-октябр куни Вашингтондаги Миллий пресс-клубда Марказий Осиё ва Кавказ институти томонидан чоп этилган "Ўзбекистоннинг янги юзи" китобининг тақдимотида маълум қилинган.

Уилбур Росс 2017 йилнинг феврал ойида Қўшма Штатлар Савдо вазири этиб тайинланган.

79 яшар Росс номзодини  АҚШ Сенатининг 72 нафар сенаторлари қўллаб-қувватлаган, 27таси қарши овоз берган.

Бизнесмен АҚШ президенти Дональд Трампнинг иқтисодий дастури тарафдори сифатида машҳур. У савдо келишувларини қайтадан кўриб чиқиш тарафдори, жумладан, Хитой ва Мексика билан ҳам.

 

Ёрлиқ