Самарқандда бинонинг том қисми қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлган
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38735-Самарқандда_бинонинг_том_қисми_қулаши_оқибатида_бир_киши_ҳалок_бўлган
15 октябрь куни Самарқанд вилоятида кузатилган кучли шамол натижасида Каттақўрғон тумани ҳокимияти биносининг том қисми пастга қулади.
(last modified 2018-10-17T11:39:42+00:00 )
октябр 17, 2018 16:39 Asia/Tashkent
  • бинонинг том қисми қулаши
    бинонинг том қисми қулаши

15 октябрь куни Самарқанд вилоятида кузатилган кучли шамол натижасида Каттақўрғон тумани ҳокимияти биносининг том қисми пастга қулади.

Зарафшон газетасига кўра, бунинг натижасида ҳокимият ҳовлисида бўлган тумандаги “Тарнов” маҳалласи Тарнов қишлоғида яшовчи 1958 йилда туғилган фуқаро Мардон Қодиров ҳалок бўлди.

“Бургансой” маҳалласи Мавлон қишлоғида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро Шаҳобиддин Файзиев турли даражадаги тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Кейинги йиллар Ўзбекистонда бўрон ва қаттиқ шамоллар эсиши тез-тез содир бўлмоқда.