Тошкентда ўқувчи ўз ўқитувчиси устидан ички ишлар бўлимига шикоят қилди
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани 6-синф ўқувчисининг яқинлари унинг ўқитувчиси томонидан калтаклангани даъвоси билан ички ишлар бўлимига шикоят аризаси топширган.
Фарғона.ру сайтига кўра, Олмазор туманидаги 29-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Билолбекнинг бўйин қисмида қизарган излар борлигини кўринади. Ўқувчининг сўзларига кўра, бу ўқитувчиси калтаклаганидан сўнг қолган жароҳат изларидир. Билолбек бувисига ўқитувчиси унинг бошини деворга урганини айтади. Келаси кун бола боши айланиб, қўнгли айнишидан шикоят қилади. Ҳозирча суд-тиббиёт экспертизаси тайёр эмас, унга кўра жиноий иш қўзғатилиши мумкин.
Воқеа 15 октябрь куни 29-мактабнинг 6-синфида тарих дарси бўлаётган пайт содир бўлган. Бу ҳақда «Озодлик»ка гапирган Билолбекка кўра, у дарс пайти тарих ўқитувчиси томонидан калтакланган.
– Ўртоғим ручка сўради, бердим. Иккинчи марта мен синф ишини сўрагандим, кейин тарих устоз “Нимага гаплашаяпсан” деб бошимга уриб, ёқамдан ушлаб, коридорга олиб чиқиб кетдилар-да, роса урдилар деб айтган Билолбек.