Фарғонада автосалон ходими 9 млрд сўмни ўзлаштириб юборган
(last modified Thu, 18 Oct 2018 13:21:54 GMT )
октябр 18, 2018 18:21 Asia/Tashkent
  • Фарғона
    Фарғона

“Фарғона Автосавдо” дилерлик маркази раҳбари вазифасидан озод этилди ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш янги тайинланган директор в.б. - Ботиржон Акбаров зиммасига юкланди.

GM Uzbekistanга кўра, Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан келиб тушган тезкор маълумотлар асосида «Фарғона Автосавдо» МЧЖ дилерлик марказига оператив текширув юборилган.

Текширув вақтида қуйидаги камчиликлар аниқланган:

- айрим масъул шахслар томонидан корхона фаолияти бўйича қарорлар қабул қилишда ваколатдан четга чиқиш;- GM Uzbekistan’нинг «InfinBank» АТБ билан ўтказилган акцияси доирасида харидорларга велосипед ҳамда 1 млн. сўм чегирма тақдим этилмаганлик ҳолатлари;- автомобилларни сақлаш омборхонаси компания томонидан қўйилган талабларга жавоб бермаслиги;- кунлик тарзда янгиланиши лозим бўлган шартнома учун ажратилган автомобиллар тўғрисида ахборот мониторининг ишламаслиги;- ташриф буюрувчиларни қабул қиладиган ресепшн хизмати стандартларга жавоб бермаслиги, сервис-менеджернинг йўқлиги.

Айтиш жоиздирки, “Фарғона автосавдо” масъулияти чекланган жамиятида омбор мудири вазифасида ишлаган И.Телябаев Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган турли русумлардаги автомашиналарни навбатсиз ва тез фурсатда олиб беришни ваъда қилиб, 2017 йилнинг июль ойидан 2018 йилнинг май ойига қадар жами 73 нафар фуқароларни алдаб, уларнинг жуда кўп миқдордаги 9 миллиард 374 миллион сўмдан ортиқ пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганликда айбланган.

Ёрлиқ