Ўзбекистонда электр энергияси қимматлашади
(last modified Sat, 20 Oct 2018 14:27:17 GMT )
октябр 20, 2018 19:27 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда  электр энергияси  қимматлашади

Ўзбекистонда 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб электр энергияси тариф нархлари ошиши режалаштирилмоқда. Бу Normaтив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган ҳукумат қарори лойиҳасида кўзда тутилган, дея хабар беради «Turon 24».

Қарорга кўра, аҳоли (маиший истеъмолчилар) учун электр энергияси тарифи 16 ноябрдан бошлаб 10 фоизга ошади ва 1 киловатт нархи 250 сўмни ташкил этади. 2019 йил 1 июндан бошлаб эса тариф яна 12 фоизга ошиб, 280 сўмга тенг бўлади.

Бунда электр плиталар билан жиҳозланган кўп хонадонли турар жойлари ва ётоқхоналарда яшовчи истеъмолчилар учун 50 фоиз чегирма берилади.

Корхоналар ва ташкилотлар учун эса 16 ноябрдан электр энергияси тарифи 45 фоизга ошади ва 1 киловатт нархи 331 сўмга тенг бўлади. 2019- йил 1 июндан бошлаб эса тариф 370 сўмгача ошади.

Бундан ташқари, тажриба тариқасида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида электр энергияси истеъмоли базавий нормаси киритилиши режалаштирилмоқда.

Базавий норма бир хонадон учун 300 киловатт қилиб белгиланади. Электр энергия истеъмолининг ушбу нормадан ошиб кетган қисмига юқорида кўрсатилган тариф нархи 20 фоизга қимматлашади, яъни нормадан ошган ҳар бир киловатт учун 300 сўмдан тўланади.

Ушбу норма кейинчалик ўзгариши ва бутун республика бўйлаб татбиқ этилиши мумкин. Бунинг учун «Ўзбекэнерго» АЖ ва бошқа тегишли идоралар 2019 йил 1 июлга қадар аниқ таклифлар бериши лозим.

Ёрлиқ