Ӯзбекистонда Facebook ва YouTube муаммолари очиқланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38888-Ӯзбекистонда_facebook_ва_youtube_муаммолари_очиқланди
Ўзбекистонда Facebook ва “ВКонтакте” ижтимоий тармоқларига кириш, YouTube видеохостингидан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар ташқи интернет-канал сиғимини кенгайтириш ишлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 21, 2018 18:55 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистонда Facebook ва YouTube муаммолари очиқланди

Ўзбекистонда Facebook ва “ВКонтакте” ижтимоий тармоқларига кириш, YouTube видеохостингидан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар ташқи интернет-канал сиғимини кенгайтириш ишлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири биринчи ўринбосари Олимжон Умаров 18 октябрь куни “Газета.uz” нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

“Биз интернет тезлигини ошириш бўйича лойиҳа амалга оширилишини якунига етказяпмиз. Бу ишлар самарасини фуқаролар ноябрь охирида очиқ-ойдин ҳис қилишади. Айни вақтда зарур апгрейд учун бир қатор ускуналар сотиб олинмоқда. Техник узилишлар мазкур ускуналарни синовдан ўтказилиши, апробацияси, уларни созлаш ишлари билан боғлиқ бўлиши мумкин”, деди Олимжон Умаров.

Ўзбекистонда сентябрь ва октябрь ойларида Facebook ижтимоий тармоғига киришда, октябрь бошидан эса YouTube видеохостингидан фойдаланишда қатор муаммолар юзага кела бошлаганди.