Шоҳимардон участкасининг Қирғизистонга туташ қисмлари тавсиф қилинди
октябр 22, 2018 10:07 Asia/Tashkent
-
Шоҳимардон участкасининг Қирғизистонга туташ қисмлари тавсиф қилинди
Жорий йил 15—21 октябрь кунлари Наманган шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг музокаралари бўлиб ўтди.
Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди. Учрашув чоғида икки давлат манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда Фарғона вилояти ҳудудидаги Шоҳимардон участкасининг Қирғизистоннинг Боткен вилояти билан ҳамда Наманган вилояти Қандиён-Булоқ участкасининг Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти билан туташган қисмлари тавсиф қилинди.
Музокаралар якунида баённома имзоланди.
Ёрлиқ