Сбербанк ва Внешэкономбанк Ўзбекистонга паст фоизли кредит линиялари очади
Ўзбекистон Миллий банки ва Россиянинг Внешэкономбанки 200 миллион долларлик, Сбербанк билан 350 миллион долларлик шартномалар имзолашди.
Sputnik хабарига кӯра Тошкентда бўлиб ўтган ҳудудлараро ҳамкорлик форумида Ўзбекистон Миллий банки Россиянинг Сбербанки ва Внешэкономбанки билан узоқ муддатли паст фоизли кредит шартномалари имзолади, деб хабарқилмоқда банк матбуот хизмати.
Хусусан, Сбербанк билан имзоланган 350 млн долларлик шартномага асосан Ўзбекистон ҳудудида йирик ва ўрта ҳажмдаги лойиҳаларни молиялаштириш имкони яратилган.
Унга кўра Ўзбекистонлик тадбиркорлар нафақат Россияда ишлаб чиқарилган ускуналарни, балким Сбербанк филиаллари бўлган бошқа давлатларда (Беларусь, Қозоғистон, Туркия, Швейцария, Чехия, Венгрия, Сербия, Хорватия, Словения, Босния ва Герцеговина) ишлаб чиқарилган ускуналарни ҳам кредит эвазига сотиб олишлари мумкин бўлади.
Иккинчидан, Россиянинг Внешэкономбанки қиймати 200 млн долларлик кредит шартномаси имзолашди.
Бу шартнома, Россиядаги фоизи паст бўлган кредит эвазига, юқори технологияли ускуналар экспорт қилиш сотиб олиш имконини беради. Кредит фоиз ставкаларининг бир қисми Россия Федерацияси томонидан қопланади.Ушбу шартномалар, икки давлат орасида савдо-иқтисодий муносабатларини янада ривожлантириш имконини беради. Узоқ муддатли арзон кредитлар пайдо бўлиши Ўзбекистон учун янги инвестицион имкониятлар яратади.
Ундан ташқари Россиянинг Внешэкономбанкига Ўзбекистон молия бозорига кириш ва Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ҳамда йўл инфраструктурасини модернизация қилиш жараёнида иштирок этиш таклиф қилинди.