октябр 23, 2018 10:44 Asia/Tashkent
  • Қорақалпоғистон
    Қорақалпоғистон

Қорақалпоғистонда интернат ўқитувчиси ўқувчи пешонасига “аҳмоқ” сўзини ёзмоқчи бўлади ва ручка билан бола пешонасини қонатиб юборади.

Ўқувчи мактаб партасига чизгани учун шу усулда жазоланган.

Фарғона.ру сайтига кўра, Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманидаги 5- сон санаторий мактаб-интернатининг тарих ўқитувчиси Бекмамат Нурметов Маъмурий ишлар бўйича Тўрткўл туман суди ҳукми билан жаримага тортилган.

Боланинг ота-онаси ҳуқуқ-тартибот органларига шикоят қилади ва Тўрткўл тумани маъмурий ишлар суди ўқитувчига 344.480 сўм ($40) миқдорида жарима солади.

2018 йил май ойида шунга ўхшаш воқеа Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги №5 мактабда содир бўлганди. Ижтимоий тармоқлар орқали оммага маълум бўлган мазкур жанжалдан кейин тўрт нафар боланиг пешонасига “икки” рақамини чизиб қўйган икки нафар ўқитувчи мактабдан ҳайдалган.

 

 

Ёрлиқ