АҚШ Ўзбекистонга инвестиция киритишда Россияни ортда қолдирмоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38988
АҚШ Ўзбекистон билан инвестиция ва савдо-сотиқ даражасини Россияга қараганда юқорига кўтаришни истамоқда, бу ҳақда бугунги Ўзбекистон-Америка бизнес-форумида Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм маълум қилди.
(last modified 2021-06-18T13:14:46+00:00 )
октябр 23, 2018 19:09 Asia/Tashkent
  • АҚШ  Ўзбекистонга  инвестиция киритишда Россияни ортда қолдирмоқчи

АҚШ Ўзбекистон билан инвестиция ва савдо-сотиқ даражасини Россияга қараганда юқорига кўтаришни истамоқда, бу ҳақда бугунги Ўзбекистон-Америка бизнес-форумида Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм маълум қилди.

 АҚШ инвестиция ва савдо соҳасида ҳамкорлик даражасини  Россияга қараганда юқорига кўтариш мақсадида шу йилда янада кўпроқ битимларни бажаришга қарор қилди. Бу ҳақда бугун Тошкентда ӯтказилган Ўзбекистон-Америка бизнес-форумида Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм маълум қилди.

Кэролин Лэммнинг гапларига кӯра Америка ширкатлари Ӯзбекистонга 9 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритиш ниятидалар. 

Владимир Путиннинг Ўзбекистонга амалга оширилган ташрифи якунлари бўйича жами 27,1 миллиард долларлик 785 та ҳужжат имзоланди.

Шу йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўзаро савдо ҳажми икки баробарга  кўпайиб, 332 миллион долларни ташкил этди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида АҚШ компаниялари сармояси иштирокида 210 та корхона фаолият юритади. 2018 йил бошидан бери 25 та бу каби корхоналар иш фаолияти йўлга қўйилди.

1998-2017 йиллар давомида Ўзбекистон иқтисодиётига АҚШ инвестиция ва кредитларининг умумий ҳажми 1 миллиард доллардан ошди.