1 сўм эвазига Тошкент шаҳрида уй сотиб олганга прописка берилади
(last modified Thu, 25 Oct 2018 06:50:00 GMT )
октябр 25, 2018 11:50 Asia/Tashkent
  • 1 сўм эвазига Тошкент шаҳрида уй сотиб олганга прописка берилади
    1 сўм эвазига Тошкент шаҳрида уй сотиб олганга прописка берилади

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. 

Низом билан фуқароларини Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби белгиланди (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича алоҳида қарор мавжуд).

«Norma»нинг ёзишича, эндиликда янги қурилаётган уйлардан ҳатто 1 сўм эвазига хонадон сотиб олганларга ҳам пойтахт пропискаси берилади.

«Эндиликда олди-сотдидаги сумма бўйича чеклов олиб ташланди. Олди-сотди баҳоси ҳатто бир сўмга ҳам тенг бўлиши мумкин. Чет эл фуқаролари эса Тошкентда доимий пропискага эга бўлиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 3 300 баравари миқдорида (608 миллион 190 минг сўм) давлат божи тўлашига тўғри келади.

Шундай қилиб, чет эл фуқаролари ва бошқа вилоятларда рўйхатда турувчи фуқаролиги йўқ шахслар учун «прописка баҳоси» ошди.

2017 йилнинг июль август ойларидан бошлаб жорий этилган тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва республикада яшаётган чет эл фуқаролари янги қурилаётган уйлардан хонадон сотиб олса уларга Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида доимий прописка тақдим этилаётган эди. Бунинг учун эса уй олди-сотдиси суммаси аниқ белгилаб, чегаралаб қўйилган эди:

Вилоятларда пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида янги қурилаётган уйлардан  энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 баравари миқдори баҳосидаги хонадон сотиб олиб, қўшимча 5 фоиз давлат божи тўлаган тақдирда уларга доимий прописка берилиши белгиланган эди.

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрига бошқа давлатдан келган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар эса янги қурилаётган уйлардан энг камида 600 миллион сўмга хонадон харид қилиб, 10 фоиз давлат божи тўлаган тақдирда доимий пропискага эга бўлар эди.

Ёрлиқ