Наманганда кабобдан оммавий заҳарланиш: икки киши ҳалок бўлди
(last modified Sat, 27 Oct 2018 06:22:36 GMT )
октябр 27, 2018 11:22 Asia/Tashkent
  • Наманганда кабобдан оммавий заҳарланиш: икки киши ҳалок бўлди

Наманган вилоятининг Чуст туманида фуқаролар оммавий заҳарланиш туфайли туман шифохонасига ётқизилган.

Sputnik сайтига кӯра  Наманган вилоятининг Чуст туманида 21 октябрь куни икки киши овқатдан заҳарланишдан ҳалок бўлди, олти киши касалхонанинг жонлантириш бўлимига, ўттиз нафари касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Чуст бозори яқинидаги тамаддихоналардан бирида 21 октябрь куни овқатланган тахминан 30 га яқин одамлар соғлиғидан шикоят қилиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, одамлар гўштдан тайёрланган кабоб истеъмол қилгач, шифохонага мурожаат қилган.

Уларнинг олти нафари касалхонага ётқизилгани айтилмоқда. Қолган беморларга биринчи ёрдам кўрсатилган ва уй шароитида муолажани давом эттириш учун жавоб бериб юборилган.