Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати ва "Толибон" ўртасидаги тинчлик музокарасида воситачилик қилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i39118-Ўзбекистон_Афғонистон_ҳукумати_ва_Толибон_ўртасидаги_тинчлик_музокарасида_воситачилик_қилади
Ўзбекистоннинг махсус вакили Афғонистон ҳукумати таклифи билан "Толибон" гуруҳи билан алоқа ўрнатган.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
октябр 27, 2018 16:42 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати ва

Ўзбекистоннинг махсус вакили Афғонистон ҳукумати таклифи билан "Толибон" гуруҳи билан алоқа ўрнатган.

Тасним ахборот агентлигининг маълум қилишича, Афғонистон ҳукумати ва "Толибон" гуруҳи ўртасида тинчлик музокараларини бошлаш учун ҳаракатлар ошган. Ушбу заминада  Ўзбекистоннинг Афғонистон ишлари бўйича махсус вакили Исматуллоҳ Элгашев "Толибон" сиёсий идораси билан алоқа ўрнатганини эълон қилган.

Жорий йилнинг  3 июлида  ҳам Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Қатарда қилган сафари чоғида "Толибон" гуруҳи вакиллари билан учрашиб, уларни  Тошкентда Афғонистон ҳукумати билан музокара қилишга чақирган эди.

Ушбу сафардан бир ой ўтганидан кейин "Толибон" гуруҳи вакиллари Тошкентга бориб, республика масъуллари билан тинчлик музокаралари бобида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказишади.

"Толибон" гуруҳи хорижий кучлар Афғонистондан чиққанидан кейин Кобул ҳукумати билан музокара бошлашини эълон қилган.