Одамларнинг кӯз ӯнгидаги қотиллик (ВИДЕО)
(last modified Sun, 28 Oct 2018 06:32:24 GMT )
октябр 28, 2018 11:32 Asia/Tashkent

Самарқандда 1999 йилда туғилган Т.А ўзидан 20 ёш катта бўлган фуқаро, 1979 йилда туғилган Ш.Р.га оғир тан жароҳати етказган. Натижада фуқаро Ш.Р. воқеа жойида ҳалок бўлганлиги тўғрисида хабар берилган эди. «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев мазкур қотиллик акс этган видеони тақдим қилди.

15 октябрь куни соат тахминан 09:30 атрофида Самарқанд шаҳри А.Икромов кўчасида яшовчи 1999 йилда туғилган Т.А. ўзининг таниши Ш.Р.ни пичоқлаган. Қотиллик жараёни акс этган видеода Т.А.га ҳеч ким қаршилик қилмаганини кўриш мумкин.

А.Темур кўчасида жойлашган «Эркин савдо» мажмуаси рўпарасидаги видео камерага тушган, Т.А. ўз жиноятини амалга оширгандан сўнг воқеа жойидан кетиб, сўнг яна қайтиб келган.

Видеодаги овозда айтилишича, Т.А. Ш.Р.га 32 маротаба пичоқ урган.

Мазкур ҳолат юзасидан 15 октябрь куни шаҳар прокуратураси томонидан Т.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.