Волгограддан Тошкентга рейслар қайта тикланади
(last modified Wed, 07 Nov 2018 13:25:44 GMT )
ноябр 07, 2018 18:25 Asia/Tashkent
  • Волгограддан Тошкентга рейслар
    Волгограддан Тошкентга рейслар

«Урал ҳаво йўллари» авиакомпанияси томонидан декабрда Волгограддан Тошкентга рейслар қайта тикланиши кутилмоқда.

«Волгоград» аэропорти бош директори Сергей Дмитриевга таяниб, Дарё сайтининг хабар қилишича, «Рейслар ҳафтасига икки марта ‘Урал ҳаво йўллариънинг Airbus A320 самолётларида амалга оширилади».

Дмитриевнинг сўзларига кўра, Волгоград аэропорти бу ерда жануби-шарқий йўналишлар томонидан Россиянинг энг яқин ҳудудларидан бири сифатида чиқмоқда.

Волгограддан самолётлар Тошкентга 2015 йилда учган, сўнг парвозлар тўхтатилган.

Бу йил «Урал ҳаво йўллари» Москва – Қарши, Санкт-Петербург – Урганч, Санкт-Петербург – Бухоро, Санкт-Петербург – Фарғона, Екатеринбург – Самарқанд ва Сочи – Тошкент йўналишлари бўйича парвозларни янгилади.