Юнусободдаги даҳшатли ёнғин ҳали ҳам давом этмоқда
ноябр 14, 2018 12:55 Asia/Tashkent
14 ноябрь куни Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси 160-уйда жойлашган «Юнусобод кичик саноат зонаси» ҳудудидаги «Стройтеплоизоляция» МЧЖнинг синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди.
Тошкентнинг ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига кўра, шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Куч ва воситаларни бошқариш марказига ёнғин ҳақидаги маълумот 10:01 да келиб тушган.
Ёнғинни ўчиришга 14 та асосий ва 3 та махсус ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган. Ёнғин соат 10:34 да қуршаб олинган.
Ёнғин бошланганига 2 соатдан ошган бўлса ҳам у ҳозирча батамом ўчирилгани йўқ.
Тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот йўқ.
Ёрлиқ