Владимир Путин Каримов унга жуда илиқ муносабатда бўлганини айтди
(last modified Tue, 06 Sep 2016 05:46:43 GMT )
сентябр 06, 2016 10:46 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин Каримов унга жуда илиқ муносабатда бўлганини айтди

Владимир Путин Каримов унга жуда илиқ муносабатда бўлганини айтди

Ислом Каримов менга жуда илиқ муносабатда эди - деди Путин.

ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин эртага 6 сентябр куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириш учун Самарқандга келишини маълум қилди. Путин ўзининг Ислом Каримов билан бўлган муносабатларини эсларкан, Каримов унга жуда илиқ муносабатда бўлганини айтиб ўтди. “Шуни айтишим керак-ки, биз таниш бўлган ва бирга ишлаган даврларда, айниқса охирги бир неча йил давомида, мен Ислом Абдуғаниевични инсоний томондан танишга  муваффақ бўлдим. Бизнинг муносабатларимиз жуда самимий эди.

Менимча, бу Ўзбекистон учун катта йўқотиш бўлди, умуман инсон дунёдан кўз юмишининг ўзи йўқотишдир”, — деди Владимир Путин матбуот анжуманида. Ўзбекистон биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2 сентябр куни, инсульт оқибатида вафот этди. 3 сентябр куни Самарқандда президент билан хайрлашув ва дафн этиш маросими бўлиб ўтди. Унда минглаб маҳаллий аҳоли ва 17 мамлакат делегациялари қатнашди. Ўзбекистонда уч кунлик мотам эълон қилинди.
 

 

Ёрлиқ