Шавкат Мирзиёев Швейцарияга боради
(last modified Tue, 20 Nov 2018 08:51:32 GMT )
ноябр 20, 2018 13:51 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Швейцарияга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Швейцарияга ташриф буюради

2018 йилнинг 19 ноябрь куни Берн шаҳрида Ўзбекистон-Швейцария сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов, Швейцария Конфедерацияси делегациясига Федерал ташқи ишлар департаменти давлат котиби ўринбосари Кристина Марти Ланг бошчилик қилди.

Музокараларда сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ва уни фаоллаштиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Швейцарияга ташрифини ташкиллаштириш ва уни муваффақиятли ўтказишдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Учрашувда минтақавий ва халқаро муаммоларнинг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Шу куннинг ўзида Швейцария Федерал мажлиси Миллий кенгашининг (парламент) халқаро парламентлараро алоқалар хизмати раҳбари Клаудия Фишер, Федерал молия департаменти давлат котиби Йорг Гассер ва Швейцария ташқи сиёсат идорасининг сув масалалари бўйича янги тайинланган махсус элчиси Гай Бонвин билан музокаралар ўтказилди.

Ёрлиқ