Самарқандда бир кунда 147 та маст ҳайдовчи аниқланди
(last modified Tue, 20 Nov 2018 11:52:23 GMT )
ноябр 20, 2018 16:52 Asia/Tashkent
  • Самарқанд
    Самарқанд

Самарқандда ўтказилган рейдлар мобайнида ҳайдовчилар томонидан жами 1563 та қоидабузарликлар қайд қилинган.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» тадбири 1563 та қоидабузарликлардан  572 та қўпол қоидабузарликлар, 147 та транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, 84 та светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасини бузиш, 10 та транспорт воситаси бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш, 427 та хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик, 91 та пиёдалар томонидан содир этилган қоидабузарликлар аниқланиб, қонуний чоралар қўлланилди.

Тарғибот куни давомида қўпол қоидабузарликлар, хусусан маст ҳолда ва бошқа транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган қоидабузарликлар, транспорт билан боғлиқ жиноятлар ҳамда ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари содир этган ҳайдовчиларни яшаш жойларида ҳудудий суд идоралари билан 17 та сайёр суд мажлислари ўтказилди.