Москвада патент нархи яна кўтарилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i40132-Москвада_патент_нархи_яна_кўтарилади
2019 йил 1 январдан патент нархи 5000 рублга етади
(last modified 2018-11-22T06:40:19+00:00 )
ноябр 22, 2018 11:39 Asia/Tashkent
  • Москвада патент нархи яна кўтарилади
    Москвада патент нархи яна кўтарилади

2019 йил 1 январдан патент нархи 5000 рублга етади

Шаҳар маъмурияти олинган даромадни ижтимоий соҳага сарфлашни режалаштирмоқда.

Москвада 2019 йил 1 январдан патент нархи 500 рублга қимматлашади, деб хабар қилди РИА Новости.

Шундай қилиб, янги йилдан патент нархи беш минг рублни ташкил этади.

Иқтисодий сиёсат ва молия бўйича комиссия раиси Людмила Гусева таъкидлашича, нархнинг кўтарилиши Москвага “тегишли маълумотга эга, шаҳримизда ишлаш имкониятига эга бўлган меҳнат мигрантлари келишлари керак”гига боғлиқ.

Бундан ташқари, Гусева сўзларига кўра, шаҳар маъмурияти ушбу маблағни Москвада янада қулайроқ шароит яратиш, жумладан хорижликлар учун ҳам ижтимоий эҳтиёжларга сарфлайди.