Петербургда ўзбекистонлик ака-ука мигрантларга ҳужум қилинди
(last modified Tue, 27 Nov 2018 05:56:09 GMT )
ноябр 27, 2018 10:56 Asia/Tashkent
  • Петербург
    Петербург

Петербургда номаълум шахслар томонидан ўзбекистонлик мигрант ака-ука пичоқлаб кетилган.

Кун.уз сайтига кўра, 23 ноябрдан 24 ноябрга ўтар тунда Петербургда мигрантларга ҳужум қилинган.

Ўзбекистон фуқаролари бўлган ака-ука мигрантлар Александровский шифохонасига тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлишди. Ака пичоқ билан етказилган кўплаб жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди. Оёғидан жароҳат олган укаси уйга қўйиб юборилган. Ака-укага ҳужум қилганлар ҳозирда қидирилмоқда. Жиноий иш очилди.

Жабрланувчиларга нисбатан Россия ҳудудига кириш қоидалари бузилгани учун маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳужум ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган, жиноятчилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қидирилмоқда.