Ўзбекистонга ҳақиқий қиш об-ҳавоси кириб келмоқда
(last modified Tue, 27 Nov 2018 06:16:24 GMT )
ноябр 27, 2018 11:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудларига Туркманистон ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади, республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади: тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади, 27 ноябрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 27 ноябрда 2-7 даража илиқни ташкил этади.

Спутник сайтига кўра,28 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийси вилоятлари бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли сақланиб туради. 29-30 ноябрда илиқ ва қуруқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи 13-15 даража илиқгача аста-секин кўтарилади.

Қиш мавсумининг биринчи ойи ҳақиқий қиш об-ҳавоси билан кутиб олади. 1 декабрда республика ҳудудларининг кўп қисмида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлиши мумкин. 2 декабрда қуруқ ва совуқ об-ҳаво ўрнашади. Ҳарорат фони 7-9 даражага пасаяди, ва 2 декабрга кечаси 2-7 даража совуқни, кундузи 3-8 даража илиқни ташкил этади.