Газ заправкадаги нарх тушиши учун таклифлар ўрганилмоқда
(last modified Tue, 27 Nov 2018 15:08:39 GMT )
ноябр 27, 2018 20:08 Asia/Tashkent
  • Газ заправкадаги нарх тушиши учун таклифлар ўрганилмоқда
    Газ заправкадаги нарх тушиши учун таклифлар ўрганилмоқда

16 ноябрь куни энергия ташувчиларнинг нархи оширилгач, республиканинг айрим ҳудудларида автомобилларга метан газ қуйиш шохобчалари — газ тўлдириш компрессор станцияларида хизматлар нархи кескин ўсгани ҳақида хабар берилганди. 

Молия вазирлиги таҳлилига кўра, АГТКСларда бир кубометр метан газ нархи ўртача 300–400 сўмга ошди ва кузатилган энг қиммат баҳо 2200 сўм бўлгани айтилмоқда. 

Kun.uz республикадаги барча «газ заправка»ларда нархнинг кескин ошиб кетишига нима туртки бўлганини ўрганиб, маълумот тақдим этганди. 

Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган Молия вазирлиги ходимининг айтишича, «айни пайтда ушбу масала юзасидан амалдаги тартибга қўшимча ва ўзгартиш киритиш бўйича таклифлар кўриб чиқилмоқда. Бу ўзгариш айнан лимитдан ортиқ олинган газ сарфи учун белгиланган коэффициент миқдорида» акс этиши мумкин.

Агар кутилган ўзгариш вазирлик ходими таъкидлаганидек, лимитдан ортиқ олинган газ сарфи учун белгиланган коэффициент миқдори пасайтирилса, ўз-ўзидан «газ заправка»ларда нарх тушиши лозим.

Ёрлиқ