декабр 01, 2018 17:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Ўзбекистон томони Москвага учадиган рейсларга чегирма эълон қилган.

Фарғона сайтининг хабар қиишича, бир томонга учиш чиптасининг нархи 100 евро ($114) дан бошланиб, бориб-қайтиш чипталари —175 евро ($199)ни ташкил этади. 2018 йил 29 ноябрдан 2019 йил 15 январга қадар мана шундай пасайтирилган нархдаги чипталар билан учиш мумкин бўлади, деб хабар беради авиакомпаниянинг расмий сайти.

Шундай қилиб, Тошкентдан Москвага МАК самолётига 7700 рублга ($115) чипта олиш мумкин. Лекин айрим Россия авиакомпаниялари ушбу рейсларга бундан ҳам кам нархни таклиф қилади. Масалан, Utair мана шу йўналишга чиптани 6645 рублдан ($100) сотмоқда. Шу билан бир пайтда «Аэрофлот»даги нарх 10 386 рублни ($155) ташкил этади.

Жорий йилнинг октябрь ойидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг барча рейслари “Домодедово” аэропортидан «Внуково»га кўчирилди.

 

Ёрлиқ