Олтин тангаларнинг қанчаси сотилди?
(last modified Wed, 05 Dec 2018 13:58:29 GMT )
декабр 05, 2018 18:58 Asia/Tashkent
  • Олтин тангаларнинг қанчаси сотилди?

Марказий банк ўтган ҳафтада савдога чиқарилган олтин ва кумуш тангаларнинг қанчаси қолганини хабар қилди.

 Ўзбекистон Марказий банки олтин ва кумуш тангаларнинг қанчаси сотилиб,  қанчаси қолганини хабар қилди.

Хабарда айтилишига кўра, айни дамда Республика ҳудудидаги банкларида 877 та  олтин ва 3922 дона кумуш тангалар қолган.