Ўзбекистонга 16 минг 448 дона пиротехника воситаси олиб кирилишининг олди олинди
(last modified Thu, 06 Dec 2018 11:39:03 GMT )
декабр 06, 2018 16:39 Asia/Tashkent
  • пиротхеника воситаси
    пиротхеника воситаси

Ўзбекистонга 6 номдаги 16 минг 448 дона-822 кг пиротехника воситаси олиб кирилишининг олди олингани хабар қилинди.

Дарё сайтининг хабар қилишича, «Келес» темир йўл чегара-божхона пости ва ДХХ Чегара қўмитаси ходимлари Ўзбекистонга қўшни давлатдан кириб келган юк поезди вагонларини божхона кўригидан ўтказиш давомида йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб кирилишининг олдини олди.

Тезкор тадбир давомида вагонларга йўл-юк кузатув ҳужжатларида умуман қайд этилмаган 822 килограмм оғирликдаги пиротехника воситалари ортилганлиги маълум бўлди. Эгасиз тарзида олиб киришга уринилган 6 номдаги 16 минг 448 дона пиротхеника воситасининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 164 миллион сўмдан ошмоқда.

Бундан ташқари ушбу вагонда 13 номдаги 1300 донадан ортиқ сифати кафолатланмаган дори-дармон ҳамда 15 номдаги 497 дона парфюмерия воситаси ҳам ноқонуний равишда олиб кирилаётганлиги аниқланди.