Британия кутубхонасидан Алишер Навоийнинг қўлёзмалари топилди
(last modified Mon, 10 Dec 2018 09:41:50 GMT )
декабр 10, 2018 14:41 Asia/Tashkent
  • Британия кутубхонаси
    Британия кутубхонаси

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан бир қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилаётган ушбу тадбирда хорижий мамлакатларнинг кутубхоналари, музейлари, илмий муассасалари, шахсий коллекцияларидан топилган янги осори атиқалар ҳақида батафсил маълумот берилади.

Дарё сайтига кўра, Тошкентда бўладиган «Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳасининг 2018 йил якунлари ва 2019 йил учун «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишга бағишланган халқаро мультимедиа форумида 300 дан ортиқ олимлар, мутахассислар, экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.

Нодир топилмалардан бири мутафаккир Мир Алишер Навоийнинг  Британиядан топилган, унинг тириклик пайтида кўчирилган ноёб қўлёзмасидир.

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси, «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» лойиҳаси раҳбари Фирдавс Абдухолиқов Мазкур қўлёзмалар ‘Хамса’ бешлиги таркибига кирган, алоҳида муқоваланган достонлар бўлиб, XV аср охири XVI аср бошларидан Ҳиротда, темурий шаҳзода, Ҳусайн Бойқаронинг катта ўғли Бадиуззамон Мирзо топшириғига кўра, Алишер Навоийга туҳфа қилиш учун кўчирилган. Бу қўлёзмалар Буюк Британиянинг Оксфорд шаҳридаги Бодлеан кутубхонасида сақланмоқда. Биз бу ерда фақат тўртта достонни топа олдик. Демак, улардан яна бири қаердадир бўлиши керак. Китоблар жуда чиройли безатилган, алоҳида дид ва маҳорат билан кўчирилган. Қўлёзмалар Навоий асарларининг асосий котиби Султон Али Машҳадий томонидан кўчирилган, миниатюраларни Камолиддин Беҳзод ишлаган бўлиши ҳақиқатга яқин. Ҳали бу асарлар тегишли мутахассислар томонидан жиддий ўрганилиши, тадқиқ этилиши лозим. Чунки биз бу топилмалар ҳақида таниқли навоийшунос олимларимизга айтганимизда, улар ҳайратда қолишди. Буни қарангки, шу пайтгача бу қўлёзмалар адабиётшунослар учун сир бўлиб келган.