Ўзбекистонда поезд чипталарига чегирмалар эълон қилинди
-
Ўзбекистонда поезд чипталарига чегирмалар эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 12 ноябрда “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинганди.
Фуқароларнинг янги йил байрамини муносиб кутиб олиш ва дам олиш кунларида Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилишларига имконият яратиш мақсадида қабул қилинган мазкур фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январгача маҳаллий ва тезюрар Afrosiyob поездлари чипталарига чегирмалар жорий қилинди:
- Пенсионерлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилгани учун (маълумотнома, гувоҳнома тақдим этилган ҳолда)– 50%;
- Олий ўқув юрти талабаларига (гувоҳнома тақдим этилган ҳолда) – 50%;
- Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшга тўлмаган фарзанд ота ёки онаси билан бирга бўлганда) никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда– 30%;
- Жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари (4 киши ва ундан ортиқ буюртма)га, мактаб, коллеж ва лицей ўқувчиларига – 20%.
Байрамолди ва байрам кунлари имконияти чекланган шахслар ва жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари учун алоҳида чиптахона фаолият кўрсатади.