декабр 13, 2018 10:33 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Болгарияда

10 декабрь куни ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг биринчи гуруҳи София шаҳрига етиб келди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри.

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Болгарияда энг катта бўлган “SI Commercial 7” қандолат фабрикасида меҳнат қилишади. Ўзбекистонлик ишчилар ушбу узоқ юртдан иш топишига Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Болгариянинг “Excellence Solutions Group” компаниялари орасида имзоланган шартнома сабаб бўлди.

Ишчи ёлловчи компания директори Рената Круз ўзбекистонлик мигрантлар Болгария фабрикасида ўзларининг “меҳнатсеварликларини, озодаликларини ва ишчанликларини” намойиш қилишларига умид қилмоқда.

Шу билан бирга Болгария компанияси Ўзбекистон Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ўзбекистонлик ишчиларнинг ҳужжатларини расмийлаштиришда  ва Европа қонунчилигига мувофиқлаштиришда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

 

Ёрлиқ