Сенат ялпи мажлиси ўз ишини якунлади
(last modified Fri, 14 Dec 2018 12:44:01 GMT )
декабр 14, 2018 17:44 Asia/Tashkent
  • Сенат ялпи мажлиси ўз ишини якунлади
    Сенат ялпи мажлиси ўз ишини якунлади

13 - 14 декабрь кунлари Ўзбекистон Олий Мажлис сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Ялпи мажлис давомида жами 30та масала ва 18та қонун кўриб чиқилди.

Сенаторлар ялпи мажлиснинг иккинчи кунида «Халқаро миграция ташкилоти Конституциясини (Брюссель, 1953 йил 19 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқишди.

Сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5594-сонли Фармонини тасдиқлаш, 2019 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Шунингдек, бугун Сенат аъзолари контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш ва уни ўташга оид қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати ва бу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповга, Имконияти чекланган ёшларнинг таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимовга парламент сўрови юбориш масалаларини кўриб чиқишди.

Маълумот учун, Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти ​ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахбороти тингланиши белгиланган.

Ёрлиқ