Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди
Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 18 декабрдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 12,95 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8325,59 сўмни ташкил этган.
1 евро курси 42.72 сўмга арзонлаб, 1 евро 9413.74 сўмга тенг бўлиб турибди.
1 Россия рубли 0.52 сўмга тушди ва 124.70 сўмни ташкил қилди
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февралидан буён пасайиб келган доллар курси август ойи бошида 7783 сўмгача тушганди. Курс сентябрь ойидан яна ўса бошлади, сентябрь ойи бошида курс кескин қимматлашиб, бир ҳафтада 176,83 сўмга ўсди ва 1 доллар 8039 сўмга етганди.
Шундан сўнг расмий курс 18 ҳафта давомида мунтазам кўтарилди ва ўтган ҳафтада 8300 сўмлик нуқтадан ўтган, лекин декабрь ойи бошига келиб, илк марта пасайганди.